Сайт тест режимида..

Rang sozlamalari

Sayt o'lchami

Ekran suxandoni

Сохага ишга кирмокчи булган ходимлар билиши керак булган Маълумотлар

  • Изображение

    Сохага ишга кирмокчи булган ходимлар билиши керак булган Маълумотлар

    1. Ўзбекистон Республикаси Конституцияси качон кабул килинган.
    2. Ўзбекистон Республикаси “Давлат тили тўғрисидаги қонун” качон кабул килинган.
    3. Ўзбекистон Республикаси байроғи ва рамзи качон кабул килинган, уларга таъриф беринг.
    4. Ўзбекистон Республикасининг “Автомобил йўллари тўғрисида”ги қонуни қачон қабул қилинган.
    5. Автомобил йўлларидан фойдаланувчиларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари
    6. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг “АВТОМОБИЛЬ ЙЎЛЛАРИНИ ҚУРИШ ВА УЛАРДАН ФОЙДАЛАНИШНИ ТАШКИЛ ЭТИШНИ ҲАМДА СИФАТИНИ НАЗОРАТ ҚИЛИШНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ТЎҒРИСИДА”ги 226-сонли қарори қачон қабул қилинган ва унинг моҳияти нимадан иборат.

    7. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг “ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ УМУМИЙ ФОЙДАЛАНИШДАГИ АВТОМОБИЛЬ ЙЎЛЛАРИ РЎЙХАТИНИ ТАСДИҚЛАШ ТЎҒРИСИДА”ги 169-сонли қарори қарори қачон қабул қилинган ва нимадан иборат.
    8. Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикаси Автомобиль йўллари давлат қўмитаси ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Республика йўл жамғармаси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида»ги ПҚ-2776-сонли қарори қачон қабул қилинди.
    9. Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлигини ташкил этиш тўғрисидаги қарорлар ва уларнинг моҳияти нимадан иборат.

    10. Ўзбекистон Республикаси Президентининг “АВТОМОБИЛЬ ЙЎЛЛАРИНИНГ АРХИТЕКТУРА-ЛАНДШАФТ КОНСТРУКЦИЯСИ ВА ОБОДОНЛАШТИРИШ ТИЗИМИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА”
    ПҚ-3262-сонли қарори қачон қабул қилинган ва моҳияти нимадан иборат.
    11. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 11-июлдаги ПҚ-3127 сонли ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 2017 йил 2-октябрдаги 784-сонли қарорида нималар назарда тутилган.
    12. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 28.07.2018 йилдаги “Автомобиль йўллари инфратузилмасини янада ривожлантириш ва йўл ҳаракатини ташкил этиш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 584-сонли қарорида нималар назарда тутилган.
    13. Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Обод қишлоқ дастури” тўғрисида”ги фармони қачон қабул қилинган.

    14. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг “Ўзбекистон Республикаси худудидаги автомобиль йўлларида хавфсизликни таъминлаш ва ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 342-сонли қарори қачон қабул қилинган ва моҳияти нимадан иборат.

    15. Автомобиль йўли учун ажратилган минтақа нимадан иборат.
    (ВМ 342-сонли қарори).

    16. Автомобиль йўли учун “қизил чизиқ” ва “хавфсизлик минтақаси” нима.
    (ВМ 342-сонли қарори).
    17. Автомобиль йўлларида хавфсизлик минтақаси йўлларнинг тоифалари бўйича қандай белгиланган.
    (ВМ 342-сонли қарори).
    18. Йўл хўжалигини ислоҳ қилиш юзасидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг охирги фармони қачон қабул қилинди.
    19. Йўл соҳасини бошқариш тизимини такомиллаштириш юзасидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг охирги қарори қачон қабул қилинди.
    20. Автомобил йўллари тўшамалари қанча оғирликдаги юкларни ташишга ҳисоблаб лойиҳалаштирилади.
    21. Умумий фойдаланишдаги автомобиль йўллари қандай ўлчамдаги транспорт воситалари ҳаракатланиши учун мўлжалланган.
    22. Автомобиль йўллари ёқалаб электр узатиш ва алоқа линиялари қандай масофада ва қанча баландикда жойлашиши керак.
    23. “Автомобиль йўллари” ШНҚ 2.05.02-07га асосан автомобил йўллари неча тоифага бўлинади.
    24. Автомобиль йўллари қопламалари неча турга бўлинади, қаттиқ ва юмшоқ қопламанинг фарқи ва афзалликлари.

    25. Асфалтобетон қоришмалари неча хил бўлади .

    26. Қуйма (литой) асфалтобетон қоришмаси қандай тайёрланади.

    27. Қайноқ ва илиқ асфалтобетон қандай ҳароратда тайёрланади .

    28. Қайноқ ва илиқ асфалтобетонни шиббалаш технологияларини тушунтириб беринг.

    29. Цементобетон қопламалар неча хил бўлади.

    30. Мукаммал таъмирлаш нима ва қайси ҳужжатлар асосида амалга оширилади.
    31. Мукаммал таъмирлаш билан қайта қуришнинг фарқи нимада ва қайси кўрсаткич
    қайта қуришнинг асоси ҳисобланади.

    32. Асфалтобетон ва цементобетон қопламаларининг хизмат қилиш муддати қанча ва қандай аниқланади.

    33. Биринчи навбатда ва кечиктириб бўлмайдиган йўл ишларига нималар киради ва қандай аниқланади.
    34. Қоплама устида учрайдиган инқирозлар неча хил бўлади, уларнинг келиб чиқиш сабабларини олдини олиш ва тузатиш технологияси.
    35. Қоплама юзасида учрайдиган турли ёриқлар қайси сабабларга кўра ҳосил бўлади, тузатиш технологияси қандай.
    36. Қоплама юзаси қатлам-қатлам бўлиб бузилишининг сабаблари олдини олиш ва тузатиш технологияси.
    37. Қоплама содир бўлган тўлқинсимон бузилишнинг келиб чиқиш сабаблари олдини олиш ва тузатиш технологияси.
    38. Қоплама юзаси дуппайиб-дуппайиб чиққанлигининг сабаби олдини олиш ва тузатиш технологияси.
    39. Йўлларда огоҳлантирувчи устунчалар қайси жойларда ва қандай ўрнатилади.
    40. Қувурлар устида огоҳлантирувчи устунчалар қайси ҳолатда ўрнатилади.
    41. Биринчи гуруҳ тўсиқлар қайси ҳолатда ўрнатилади.
    42. Автомобил йўлларининг транспортдан фойдаланиш сифат кўрсаткичлари нима.
    43. Йўл ҳизмати ташкилотининг ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш бўйича бажариладиган ишлари нималардан иборат.
    44. Автомобил йўллари паспортининг асосий қисмлари қандай тузилган.
    45. Автомобил йўлига таъриф беринг ( “Автомобил йўллари тўғрисида”ги Қонун асосида)
    46. Автомобил йўлига ажратилган минтақа нима.
    47. Автомобил йўлларини аҳамияти бўйича таснифи қандай.
    48. Автомобил йўлларидаги бино ва иншоотларга нималар киради.
    49. Кўприклар ва йўл ўтказгичлар ўлчамларига кўра неча турга бўлинади, уларни таъмирлаш ва сақлаш ишлари нималардан иборат.
    50. Кўприклар ва йўл ўтказгичларни диагностика қилишда нималарга эътибор берилади, диагностика ким томонидан амалга оширилади.
    51. Сув ўтказувчи қувурларни вазифаси нима ва қувурларга каллак нима мақсадда қурилади.
    52. Умумий фойдаланишдаги автомобил йўлларининг вазифаси нимадан иборат ва аҳамияти бўйича неча турга бўлинади.
    53. Халқаро, давлат ва маҳаллий аҳамиятга молик автомобиль йўлларини таърифлаб беринг.
    54. Янги таҳрирдаги “Йўл ҳаракати қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида”ги қарори қачон қабул қилинган ва вазифаси нимадан иборат.
    55. Янги таҳрирдаги “Йўл ҳаракати қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида”ги қарорга асосан ҳаракат тезлиги қандай бўлиши керак.
    56. Йўл белгилари неча турга бўлинади .
    57. 1.1, 1.2 ётиқ йўл чизиқлари нимани билдиради.
    56. Йул белгиларини ўрнатиш умумий тартиби кандай.
    57. Огохлантирувчи устунчаларни урнатиш тартиби қандай

    58. Биринчи гурух тусикларни урнатиш тартиби қандай.

    59. 2-гуруҳ тўсиқлари ҳақида тушунтириб беринг.

    60. Ямочный ремонт технологиясини тушунтириб беринг.

    61. Карточный ремонт технологиясини тушунтириб беринг.

    62. Ҳаракат жадаллигини хисобга олиш тартиби қандай.

    63. Огохлантирувчи устунчалар ва 1 гуруҳ тўсиқларни вертикаль разметкаси қандай чизилади.

    64. Қувурларда огохлантирувчи устунчаларни урнатиш тартиби

    65. Йўл ишчиларини автомобил йўлларида пиёда харакатланишида техника хавфсизлиги талаблари нималардан иборат.

    66. Жорий таьмирлаш ва саклаш ишларини амалга оширишда харакат ва ишчилар хавфсизлигини таъминлаш қоидалари.

    67. Автомобил йўлларида йул таьмирлаш ишларини бажаришда йўл харакати хавфсизлигини таьминлаш тартиби.

    68. Йўл белгиларини типоразмерлари ва қўлланилиш тартиби

    69. Автомобил йўллари индекси ва тартиб рақами ким томонидан белгиланади, М-37, А-379, 4р48, 4к375, 4н 380 ҳарфлари ва сонларини шарҳланг.

    70. Йўл белгилари нима ва нима мақсадда йўлларга ўрнатилади.

    71. Йул белгилари қайси меъёрий хужжатга асосан қўлланилади.

    72. Йўл белгиларини ўрнатиш учун асос бўладиган ҳужжат нима ва у қандай тартибда ишлаб чиқилади.

    73. Автомобил йўллари паспортлари нима ва уларни юритиш тартиби қандай.

    74. Кўприкларни паспортига қайси маълумотлар киритилади.

    75. Кўприкларни диагностикасига қайси маълумотлар киритилади.

    76. Пиёдалар ўтиш жойлари қандай жихозланади.

    77. Автомобил йўлларидаги суньий нотекисликлар нима ва уларни жихозлаш

    78. Автомобил йўлларига светофорларни ўрнатиш тартиби қандай.

    79. Йўл бўлимларида юритиладиган журналларни санаб беринг.

    80. Харакат жадаллигини хисобга олишнинг тартиби қандай.

    81. Автомобил йўлларини жорий таъмирлаш ишлари нимадан иборат.
    82. Йўл иншоотларини жорий таъмирлаш ишлари нимадан иборат.

    83. Жорий таъмирлаш қайси ҳужжатларга асосан бажарилади.

    84. Сақлаш қайси иш турларидан иборат.

    85. Автомобил йўллари ва йўл иншоотларини қишда сақлаш ишлари нимадан иборат.

    86. Автомобил йўлларини кўкаламзорлаштириш ишлари нимадан иборат.
    87. Умумий фойдаланишдаги автомобил йўлларини сақлаш бўйича бошқа ишларга нималар киради.

    88. Автомобил йўлларининг мавсумий техник кўрикларининг муддатлари ва вазифалари нимадан иборат.

    89. Берма нима ва у қандай ҳолатларда қурилади.

    90. Автомобил йўлларида тезликни ўзгартириш тасмалари қайси ҳолатларда қурилади.

    91. Ўзбекистон Республикаси автомобил йўлларни бошкариш тизими нимадан иборат.

    92. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 2019 йил 9 апрелдаги
    292-сонли қарори моҳияти нимадан иборат.

    93. Йўл пойи қайси элементларни ўз ичига олади. (ШНҚ 2.05.02-07)

    94. Вираж нима, қайси жойларга қурилади.

    95. Йўл бўйи сервис объектларига нималар киради.

    96.Автомобил йўллари минтақасида дам олиш майдончалари қандай масофаларда қурилади.